Keyingi o'yin

O’zbekiston Coca cola Superligasi 26-tur

30-noyabr

15:00

"Metallurg" markaziy o'yingohi

Ohirgi o'yin natijasi

O’zbekiston Coca cola Superligasi 26-tur

2:0

30.11.2019

Vladimir Andreev: “Durrang-haqqoniy natija”.

Coca Cola Суперлига 22-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Навбаҳор” (0:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг, “Сурхон” бош мураббийи Владимир Андрев ўйин ҳақидаги фикрларини қуйидагича билдирди.

  • Ўйин тенг курашлар остида кечди. Бизда ҳам, меҳмонларда ҳам голли вазиятлар юзага келди. Лекин футболчилар улардан самарали тарзда фойдалана олишмади. Қайси жамоа биринчи бўлиб тўп киритса, ғалаба қозониши мумкин эди. Бироқ шогирдларим юзага келган вазиятлардан унумли тарзда фойдалана олишмади.
  • Ҳимоячи Азамат Исроиловни нима учун биринчи бўлимдаёқ алиштирдингиз?
  • Мавсум якунида таркиб борасида муаммолар юзага келади. Сафимизда жароҳат олган футболчилар бор эди ва уларни даволашга ҳаракат қилдик. Азамат Исроилов ҳам жароҳати сабабли, машғулотларда тўлақонли иштирок эта олмади ва жисмоний жиҳатдан бугунги ўйинга тайёр эмасди. Шу боис, Исроиловни эртароқ алиштиришга қарор қилдик.
  • Қайд этилган дуранг натижани ҳаққоний деб ҳисоблайсизми?
  • Таъкидлаганимдек, ким биринчи гол урса, ўша жамоа зафар қучиши мумкин эди. Шогирдларимда ҳам, “Навбаҳор”да ҳам вазиятлар бўлди ва ундан футболчилар унумли тарзда фойдалана олишмади. Демак, бундан келиб чиқадики, дуранг – ҳаққоний натижа.     

«Сурхон» ПФК матбуот хизмати