Keyingi o'yin

O’zbekiston Coca cola Superligasi 26-tur

30-noyabr

15:00

"Metallurg" markaziy o'yingohi

Ohirgi o'yin natijasi

O’zbekiston Coca cola Superligasi 26-tur

2:0

30.11.2019

«Пахтакор»га қарши ўйнаш, доим қийин бўлган!

Coca Cola Суперлига 23-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Сурхон” (3:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг, “Сурхон” бош мураббийи Владимир Андрев ўйин ҳақидаги фикрларини қуйидагича билдирди.

Биринчи навбатда, «Пахтакор» жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйин муҳлисларга ёқди деб ўйлайман. Бизда бир қатор имкониятлар бўлди. Афсуски, улардан фойдалана олмадик.

Умуман, «Пахтакор»га қарши ўйнаш доим қийин бўлади. Улар айни пайтда Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси. Бундан ташқари, улар бу мавсумда Ўзбекистон чемпионати ва кубогини қўлга киритди. Йигитлар қўлидан келганча ҳаракат қилдилар. Битта гол уриб, ўйинда интригани қайтаришди. Лекин афсуски, қарши ҳужумда учинчи голни ўтказиб юбордик.

  • Бу мавсумда «Сурхон» жамоаси олдига қандай вазифа қўйилган?

Мен аввал ҳам айтганман, «Сурхон» ўз олдига Суперлигада 3 ўринни олишни вазифа қилиб қўйган. Бу футбол, унда уддалаб бўлмайдиган ишни ўзи йўқ.

  • «Пахтакор»нинг ўйинини ўрганиб чиққан эдиларингизми?

Албатта, биз «Пахтакор»нинг охирги икки ўйинини ўрганиб чиқдик. Стандарт вазиятлардан яхши фойдаланади. Шаклланган, яхши жамоа дейди- Владимир Андреев ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

«Сурхон» ПФК матбуот хизмати